13:10 / 18.11.2019
0
4850

Cisco Security Games ёки қиш яқин, бироқ биз билан Cisco!

13 ноябрь Cisco компанияси CA Distribution компанияси билан биргаликда, Тошкентдаги Cisco Security Day тадбирида давлат ва хусусий секторнинг йирик IT-интеграторлар вакилларини йиғдилар.

Кибер жиноятчилар ҳар куни ўзларининг хакерлик кўникмаларини яхшилайдилар, заифликларни қидирадилар ва ҳатто энг хавфсиз тизимларни йўқ қилиш учун янги зарарли дастурларни ишлаб чиқмоқдалар. Cisco МДҲ вакиллари Cisco Security Games номли тадбирни ўтказдилар ва унда кибер-таҳдидлар соҳасидаги янги тенденциялар, замонавий рақамли технологиялардан иложи борича хавфсиз ва самарали фойдаланиш, Ciscо ҳақидаги афсоналарни йўқ қилиш ва уларнинг ечимларининг тўғри интеграцияси ҳақида қимматли маълумотлар билан бўлишдилар.

Тадбирни Ўзбекистондаги мижозлар билан ишлаш бўйича минтақавий менежер Наргиза Қўшақова очиб берди ва бугунги кунда барча дастурлар, маълумотлар ва фойдаланувчилар булутли тизимга ўтишда, киберхавфсизликнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Тадбир давомида CA Distribution компаниясининг директори Михаил Циплаков томонидан ҳам чиқиш қилинди, у тадбирга бўлган қизиқиш учун миннатдорчилик билдирди, шунингдек, хавфсизлик бўйича мутахассисларга доим талабгир бўлиб бир тўлқинда қолишлари учун ушбу соҳадаги билимларни доимий равишда «тўлдириб» туриш муҳимлигини таъкидлади.

Бир қатор тақдимотларни Cisco киберхавфсизлик мутахассиси Мейрам Буратаев очиб берди, хусусан у сунъий интеллект билан биргаликда ишлайдиган хавфсизликнинг янги технологияларини тақдим этди. Ҳисоботда йил сайин тобора кўпроқ корпоратив трафик тармоқ периметри бўйлаб ўтиб кетаётганига ва натижада киберхавфсизликнинг янги даражаси тўғрисида ўйлаш кераклигига эътибор қаратди.

Мавзунинг давомида, Cisco хавфсизлик тизимлари бўйича муҳандис Павел Родионов хавфсизликни мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш бўйича бир нечта ечимларни тақдим этди ва барчага тавсиф берди: Stealthwatch Enterprisе реал вақт режимида булутли тизимни, бутун тармоқни, филиалларни, маълумотлар марказини ва сўнгги қурилмаларни қамраб оладиган мониторингни амалга ошириш имконини беради. Тармоқда нима содир бўлаётгани ҳақида кўпроқ фойдали маълумот олишингиз мумкин; Umbrella – бу кўпэшелонли ва самарали ҳимояга эришишнинг энг осон ва тезкор усули, бу штаб-квартираларга, филиалларга ва IоТ қурилмаларига келадиган зарарли дастурлар оқимининг олдини оладиган булутли комплексдир; ва Cisco булутли тизимида ўрнатилган Cisco Threat Response интеграция платформаси, сиз турли хил ахборот хавфсизлиги маҳсулотларидан ва АТ инфратузилмасидаги бошқа манбалардан йиғилган маълумотлардан фойдаланган ҳолда аниқлаш, текшириш, таҳлил қилиш ва таҳдидларга жавоб бериши мумкин.

Учрашувда тақдим этилган ҳар уч презентация қизиқиш уйғотди ва киберхавфсизлик стратегияси ва компаниянинг жараёнларини янги босқичга кўтариш билан боғлиқ бир қатор савол-жавоблар билан самарали мунозарага сабаб бўлди.

Фойдали контент ва  фойдали нетворкинг тадбирнинг қизиқарли мавзулари билан уйғунлашди ва шу ўринда ёқимли эсдалик совғалари ва совринлар улашилди.

Қиш яқин, бироқ биз билан Cisco!

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top