18:38 / 19.11.2019
0
6464

Луис Энрике яна Испания терма жамоаси бош мураббийлигига қайтди

Испания Қироллиги футбол федерацияси матбуот хизмати миллий терма жамоа бош мураббийи ўзгарганлигини эълон қилди.

Евро-2020 босқичининг сўнгги турларида Испания терма жамоасини бошқарган Роберт Морено бош мураббий лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига яна Луис Энрике бош мураббий сифатида эълон қилинди.

Маълумот учун, Луис Энрике ёзда қизининг вафоти сабабли терма жамоани тарк этганди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top