15:06 / 21.11.2019
2
20247

Бош прокуратура: болалар боғчасида 180 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинган

Фото: Fotolia

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги 25-сонли болалар боғчасида озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда 25-сонли мактабгача таълим муассасасининг хўжалик мудираси Г.Р. томонидан 2018-2019 йилларда жами 180,4 млн. сўмлик гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қибрай тумани 25-сонли МТМ хўжалик ишлари мудираси Г.Р.га нисбатан ЖКнинг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Хабарда айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top