Ўзбекистон | 08:32 / 06.09.2023
9237
2 дақиқада ўқилади

Қибрай тумани ҳокимига беш нафар ўринбосар тайинланди

Қибрайда туман ҳокими фармойишига кўра янги тайинловлар амалга оширилди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Қибрай туманида раҳбар кадрлар таркибини кучайтириш ва янгилаш бўйича халқ депутатлари вилоят кенгаши махсус ишчи гуруҳининг тавсиясига биноан, туман ҳокими фармойишига кўра янги тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан:

Камолиддин Ҳамидов — туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига;

Фарҳод Бойматов — туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Раҳима Наипова — туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Фарҳод Холиқов — туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари лавозимига;

Акмал Ҳошимов — туман ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бундан олдин адлия маслаҳатчиси Музаффар Рашидов халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланганди

Қибрай туманига 2018 йил июл ойидан буён раҳбарлик қилиб келган Мирагзам Қосимов 2023 йил август ойи бошида президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи вақтида ўтказилган видеоселекторда ишдан олинди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими ўринбосарлари, ҳокимликнинг бошқа барча мутахассислари вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда 17 август куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев халқ депутатлари Қибрай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

Мавзуга оид