The New York Times нашрида Тошкент метроси ҳақида мақола чоп этилди
АҚШнинг нуфузли нашрларидан бири - The New York Times’да Тошкент метроси, ундаги станцияларнинг ўзи хослиги ҳақида мақола чоп этилди.

Мақолада Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти бўлгунга қадар Тошкент метроси ёпиқ объект ҳисоблангани ва унда сурат олиш мумкин бўлмагани таъкидлаб ўтилган.
«Поездлар тонгги соат 5 дан яримтунгача ҳаракатланади, йўлкира ҳақи эса 1400 сўм ёки 15 центни ташкил қилади», дейилган мақолада.
Асосий эътибор ўзининг антиқа дизайни туфайли сайёҳларни жалб қилувчи «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» станцияларига қаратилган.
Шунингдек, мақолада Тошкент метроси Марказий Осиёдаги иккита метродан бири экани, иккинчи метрополитен Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жойлашгани қайд қилиб ўтилган.
Тошкент метроси 1977 йилдан бери фаолият юритиб келади. Унда 29 та станция ва 3 та йўналиш бор бўлиб, умумий узунлиги 36,2 кмни ташкил қилади.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиландга борадиганлар учун янги талаб жорий этилди
Жаҳон | 19:45
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
Мавзуга оид

08:09 / 29.06.2024
New York Times Байденни президентлик пойгасидан чиқишга чақирди

14:00 / 06.09.2023
Боку: New York Times муқобил фикрларга тўсқинлик қилмоқда

08:47 / 03.08.2021
The New York Times ўз ходимларига коронавирус келиб чиқишини ўрганишни тақиқлаб қўйган - ОАВ

11:17 / 18.05.2021