Жаҳон | 08:47 / 03.08.2021
3264
2 дақиқада ўқилади

The New York Times ўз ходимларига коронавирус келиб чиқишини ўрганишни тақиқлаб қўйган - ОАВ

Фото: Reuters

АҚШнинг The New York Times нашри бош муҳаррири ходимларга коронавирус келиб чиқиши бўйича суриштирув олиб бормасликка кўрсатма берган. Бу ҳақда манбаларга таяниб The Spectator британ нашри хабар берди.    

“2020 йил бошида мен нашрнинг бош муҳарририга коронавирус келиб чиқиши бўйича суриштирув ўтказишни таклиф қилгандим. Бироқ менга бу ҳақда мақола чоп этиш хавфли экани айтилган. Коронавирус одамзот томонидан яратилгани ёки лабораториядан чиқиб кетганидан гувоҳлик берувчи ҳар қандай суриштирувга қаршилик бўлган”, деб айтган нашр ходимларидан бири.

Яна бир манбанинг таъкидлашича, нашр вируснинг келиб чиқишини аниқлаш бўйича ҳар қандай уринишларга чек қўйган, ЖССТнинг бу борадаги ёндашувидан оғишиш эса “фитна” деб қабул қилинган.

15 июлда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейсус ташкилот коронавирус келиб чиқиши бўйича терговнинг 2-босқичини ўтказишга тайёрланаётганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, терговнинг 1-босқичи муайян муаммоларга, жумладан “пандемия бошидаги маълумотларни олишда мураккабликлар”га тўқнаш келган.

Мавзуга оид