АҚШ Facebook, Twitter ва Instagram маъмуриятини Эронда интернетни ўчириб қўйгани учун ушбу давлат раҳбарларининг аккаунтларини блоклашга чақирди.
Департамент Twitter’да АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хукнинг тегишли мурожаатини жойлаштирди.
"Бу жуда иккиюзламачи режим. Ҳукумат интернетни ўчириб қўяди, ўзлари эса ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларидан фойдаланишда давом этади. Биз Facebook, Twitter ва Instagram’ни олий етакчи Али Ҳоманаий, ТИВ раҳбари Зариф, президент Руҳонийнинг аккаунтларини улар ўз халқи учун интернетни тикламагунича блоклашга чақирамиз", дейилади мурожаатда.
Эрон ҳукумати 16 ноябрда мамлакатда интернетни ўчириб қўйди. Бунга бензин нархи ошиши сабабли бошланган намойишлар сабаб бўлди.