16:30 / 24.11.2019
0
13391

ЙҲХ Бош бошқармаси ҳайдовчиларни йўллардаги музламалардан огоҳлантирди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЙҲХ Бош бошқармаси об-ҳаво кескин совиб кетгани муносабати билан йўл ҳаракати қатнашчиларини йўлларда ҳаракатланишда эҳтиёткорроқ бўлишга чақирди.

«Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари! Келаётган ҳафта давомида республикамиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кутилмоқда. Бу эса йўл ҳаракати қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкин.

Айниқса, кундуз куни қор ва муз эришидан ҳосил бўлган сувлар тунги вақтда қайта музлаб сирпанчиқ ҳосил қилиши мумкинлигини унутманг. Биз барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишни, зарурат бўлмаганда тунги вақтда ҳаракатланмасликни, айниқса тезлик талабларига қатъий амал қилишни, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишни, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишни сўраймиз.

Довон йўлларидан ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан янада ҳушёрроқ бўлишни, довонга чиқишда етарлича миқдорда ёнилғи захирасига эга бўлишни, иситиш тизими, ойна тозалагичлари носоз бўлган, яроқсиз шиналар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланмасликни сўраймиз», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси хабарида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top