Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келди. У Шавкат Мирзиёевни Тожикистонга таклиф қилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 28 ноябрь куни кечқурун Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Иккинчи маслаҳатлашув кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида иқтисодиёт, энергетика, транспорт, таълим, маданият ва сармоялар соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари икки давлатнинг кўплаб соҳалардаги ҳамкорлигидан мамнун эканлигини билдирди, дея хабар бермоқда Тожикистон президентининг матбуот хизмати.
Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёевни Душанбе шаҳрига расмий ташриф билан боришга таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Иккинчи маслаҳатлашув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Саммит кун тартибига сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари киритилган.
Бундан олдин, Қирғизистон президенти Тошкентга келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:22 / 04.10.2024
Россияда ноқонуний миграция тугатилгани эълон қилинди
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024