Спорт | 16:26 / 02.12.2019
15203
2 дақиқада ўқилади

«Al Maktoum» фонди «Динамо»нинг титул ҳомийсига айланиши мумкин

Фото: Tribuna.uz

Самарқанднинг «Динамо» клубида испаниялик мураббий пайдо бўлиши мумкин. Бу борада Самарқанд вилоят ҳокимиятида музокара ўтказилган. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов испаниялик мутахассислар билан музокарадан сўнг клубга испаниялик мураббийлар иш бошлашига розилик билдирган.

БАА амири Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактумга тегишли «Al Maktoum» фонди Самарқандда футболни ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишга қизиқиш билдирган. Фонд Мадриднинг «Реал» клуби билан ҳамкорликда Самарқанднинг «Динамо» клубига Испаниядан мураббий юбормоқчи. Қўшимчасига испаниялик мураббийнинг ярим маоши фонд томонидан тўлаб берилади.

«Al Maktoum» фонди вакиллари февраль ойида Самарқандга келишади. Улар ташриф чоғида «Динамо» бош жамоаси ва клуб академияси фаолияти билан танишади. Айнан мана шу ташриф вақтида қўшимча шартномалар имзоланиши мумкин. «Al Maktoum» фонди Самарқанднинг «Динамо» клубига титул ҳомий бўлиши ҳам истисно қилинмаяпти.

Мавзуга оид