Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туронбанк: Таълимга киритилган инвестиция – келажакка қўйилган сармоядир
Бугунги глобаллашув даврида ривожланишнинг барча чақириқларига муносиб жавоб бериб, ўз иқтисодиётини тараққий эттирган мамлакатлар ҳақида сўз кетганда, барчамиз бунинг сабаблари, улар қўллаган стратегиялар қандай эканлигига қизиқамиз. Кўп ҳолларда эса таҳлил натижалари бирдек хулоса беради- бу таълимга киритилган инвестиция.
Дарҳақиқат, ёш авлод ҳаёти ва уларнинг ҳар жиҳатдан етук камолига юксак эътибор қаратиш, таълим жараёнларига илғор технологияларни қўллаш орқали иқтидорли ўғил - қизларни тарбиялаш ва ўқитиш учун сарфланадиган маблағлар шак-шубҳасиз келажакка қўйилган мустаҳкам пойдевордир. Давлатимиз раҳбари ҳам ҳар сафар зиёлилар билан бўлган учрашувларда мана шу жиҳатларга тўхталиб, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик маҳоратини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш каби ишларни янада жадаллаштириш кераклигини таъкидлайдилар. Зеро, янги давр одимларига хос кенг фикрлайдиган, шижоатли кадрларни тайёрлаш, жаҳон майдонида муносиб рақобатлашиш имконини беради.
Шу мақсадларга эришиш учун айни пайт мамлакатимизда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси узлуксиз оширилиб, давлат-хусусий шериклик имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда нодавлат таълим муассасаларини ташкил этишга катта аҳамият қаратилмоқда. Натижада, ўқитиш тизимига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий дастурлар жорий этилиб, бир неча хорижий тилларни мукаммал ўргатувчи хусусий мактаблар иш бошлаяпти.

Буларга мисол тариқасида, “Туронбанк” АТБнинг доимий мижози бўлган "Welcome Alliance" МЧЖни келтиришимиз мумкин. Ўзининг “Oxbridge international school” болалар боғчаси ва мактаби лойиҳаси билан 2018 йил иш бошлаган корхона, молия муассасасининг 2,5 млрд. сўмлик молиявий кўмаги эвазига 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга халқаро таълим стандартлари асосида билим беришга мўлжалланган иккита кампус яъни ўзининг ўқув биноларини қуриб битказди. Шунингдек, спорт майдончаси, футбол ўйингоҳи, сунъий сув ҳавзаси, мўъжазгина ошхона ҳам банк кредитлари ҳисобидан ташкил этилди.
Ҳеч бир хориж мактабларидан қолишмайдиган имкониятларни таклиф этаётган халқаро таълим муассасасида болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланиши, ижодий баркамоллиги учун барча шароитлар яратилган. 1 гектарлик майдонда ҳам болалар боғчаси ҳам давлат таълим маскани ҳам халқаро бакалавр мактабининг мавжудлиги эса бир тизимнинг ўзида билимли ёшларни тайёрлашга кўмаклашмоқда.
Айни пайт бу ерда 450 нафар ўғил – қизлар АҚШ, Канада, Буюк Британиянинг нуфузли университетларидан саралаб олинган малакали педагоглардан таҳсил олишмоқда. Таълим дастурлари ҳам анъанавийларидан тубдан фарқ қилади. Хусусан, эрталабки 08:00дан кечки 18:00 гача ўқувчилар рус – тили, математика, адабиёт каби қатор фанлар бўйича билим олиш билан бирга, қўшимча тарзда информатика, чет тиллари, спортнинг таэквондо, сузиш, шахмат, гимнастика ва санъат тўгаракларида ҳам ўз кўникмаларини мустаҳкамлайдилар. Ушбу халқаро мактабнинг яна бир афзаллик жиҳати, болаларнинг тўғри овқатланиши учун жадвал яратилганлигидир. Унга кўра, кун давомида 5 маротаба сифатли сабзавотлардан тайёрланган таомлар тақдим этилади.

Бундан ташқари мактабимизда биринчи тиббий ва терапевтик ёрдам кўрсатиш бўйича умумий амалиёт шифокори ва ҳамширалар ҳам фаолият юритишади. Улар ҳар куни ўқувчиларни текширувдан ўтказиб, қандайдир муаммолар бўлса зудлик билан ота-оналарга хабар беришади. Қолаверса, биз аллергия ёки диабет каби касалликларга чалинган болаларга алоҳида эътибор қаратиб, махсус таомнома асосида егулик тайёрлаймиз. Биласизми, менимча мактабимиздаги энг муҳим жиҳат бу боғча, мактаб ва тўгаракларнинг бир ерда жам бўлганлигидир. Бу орқали болалар бегонасираш ҳиссидан йироқ бўлиб, жамоада бўлишга ўрганишади. Ана шу жиҳат уларга ҳаётлари давомида муваффақиятга эришишнинг асосий калитидир. Бундай даражага етишимизда албатта, “Туронбанк” АТБнинг кўмаги катта бўлди. Улар бизнинг бизнесимиз ривожи учун эмас балки келажак авлоднинг баркамол бўлиши учун молиявий кўмак беришди. Бундан кейин ҳамкорликни кенгайтириб, янги ўқув биноларини қуришда биргаликда ишлаш ниятимиз бор, деди “Oxbridge international school” раҳбари Пўлат Сулаймонов.
Яна бир жиҳатни қўшимча қилишимиз керак, халқаро мактабда йўлга қўйилган “IB” яъни халқаро бакалавр тизимини тамомлаган болалар жаҳоннинг энг яхши таълим муассасаларига кириш учун асос вазифасини ўтайдиган дипломга ҳам эга бўлишлари мумкин. Масалан, Гарвард, Стэнфорд, Оксфорд, Принстон, Лондон Империал коллежи ва Сингапур миллий университети шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси берган маълумотларга кўра, айни пайт мамлакатимизда 1 168 та хусусий боғча, 123 та мактаб, 752 та ўқув маркази фаолият юритаётган бўлиб, уларда минглаб ёшлар ўзларининг билимларини мустаҳкамлашмоқда. Асосий мақсад эса илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан мукаммал қилиб тарбиялашдир.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:59 / 14.06.2026
Ёшлар билан очиқ мулоқот — келажак сари дадил қадам!
16:00 / 23.02.2026
Қримда етиштирилган ўзбек лимони Москвада намойиш этилди. Владимир Путин маҳсулот билан танишди
15:00 / 08.11.2025
Метрода китобхонлар учун “Турон китоб бекати” ташкил қилинди
15:00 / 18.01.2025