Жамият | 11:42 / 07.12.2019
6852
2 дақиқада ўқилади

Вилоят марказидан 350 километр олисда жойлашган овулда сайёр қабул ўтказилди

Сайёр қабулларда фуқаролар одатда масъул раҳбарлар олдига қиш мавсумида кўмир маҳсулоти етказиб бериш, тадбиркорлик, ер-жой, маблағлар ажратиш ҳамда кўчаларга тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, ичимлик суви каби ижтимоий муаммоларни кўндаланг қилишади.

Навоий вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Р.Турсуновнинг Нурота туманидаги Хайробод қишлоғи аҳолиси билан сайёр қабулида ҳам шулар ҳақида гап борган. Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояси, улар мурожаатларида акс этган муаммоларни ҳал этишга қаратилган амалий ишларга юзасидан чиқиш қилган 3-сектор раҳбарига фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни баён қилишган. Муаммолар асосан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ бўлган.

Сектор раҳбари ва ишчи гуруҳи аъзолари айтилган масалаларнинг айримлари бўйича тегишли вазифалар белгилаб олган бўлса, аксарияти жойида бартараф этилган.

Ана шундай сайёр қабуллардан бири вилоят маркази Навоий шаҳридан қарийб 350 километр олисда жойлашган Учқудуқ туманининг «Йўлчилар» овул фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, уларнинг қишки мавсумга шайлиги, болаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг ёзишича, бу каби сайёр қабуллар ижтимоий муаммоларни бартараф этиш баробарида, ички ишлар идоралари ходимларининг халқ билан бирдамлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Мавзуга оид