Ўзбекистон | 08:25 / 14.04.2018
6886
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилояти ИИБда вояга етмаганларга мўлжалланган махсус тергов хоналари ташкил этилди 

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармасида вояга етмаганларни аудио ва видео қайд этиш тизимлари билан жиҳозланган комплекс намунавий махсус хоналар ташкил этилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Ушбу махсус хоналар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 18 апрель кунидаги 2898-сонли “Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 6-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник А.Бобохоновнинг 18/42-сонли кўрсатмаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. 

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Маълумотларга кўра, улар тўлиқ замонавий моддий техник базалари билан таъминланган.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

 

Мавзуга оид