Ўзбекистон | 16:15 / 10.12.2019
8660
3 дақиқада ўқилади

12 декабрдан муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланади – МСК

Сайлов кунида ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар 12 декабрь куни соат 09:00дан 18 декабрь соат 18:00га қадар муддатидан олдин овоз бериши мумкин бўлади. Бу ҳақда 10 декабрь куни Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов маълум қилди.

Фото: Халқаро матбуот маркази

«Сайлов кодексининг 57-моддасига мувофиқ муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Яъни, 12 декабрь куни соат 09:00дан бошланиб, 18 декабрь соат 18:00га қадар ўтказилади.

9 декабрга қадар барча сайлов округларига ва участкаларига сайлов бюллетенлари етказиб берилди. Ўз навбатида, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш мақсадида барча сайлов участкаларига округ сайлов комиссияси раҳбарлари тегишли бюллетенлар етказиб берилишини таъминлаш зарур», дея МСК раиси ўринбосари Маҳмуд Истамовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Брифингда таъкидланишича, сайловчи муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов куни яшаш жойида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза билан участка сайлов комиссиясига мурожаат қилиши талаб этилади. Сайловчидан сайлов кунида бўла олмаслигининг сабабларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

Тадбирда муддатидан олдин овоз берувчи сайловчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида сайловчилар сонининг 5 фоизи миқдорида, жами 936 мингдан ортиқ сайлов бюллетенлари тайёрланиб, сайлов участкаларига тўлиқ етказиб берилгани, 10251та сайлов участкаси муддатидан олдин овоз бериш учун тўлақонли тайёрлиги маълум қилинди.

Маҳмуд Истамов хорижда муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишларга ҳам тўхталиб ўтди.

«Республикамизнинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхона ва консуллик идораларида тузилган 55та сайлов участкасида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш бўйича зарур чоралар кўрилди. Хориждаги сайлов участкалари сайлов жиҳозлари, хусусан сайлов кабиналари ва қутилари, номзодларнинг таржимаи ҳоли ва дастури акс этган плакатлар, хорижда овоз бериш тартибини тушунтирувчи флаерлар, канцелярия моллари, давлат рамзлари, зарур миқдорда сайлов бюллетенлари билан тўлиқ таъминланди.

12 декабрдан бошлаб, хориждаги участка сайлов комиссияларимиз сайловчилар зич яшайдиган, ишлайдиган ёки ўқийдиган жойларда кўчма сайлов қутиларида муддатидан олдин овоз беришни ташкил қиладилар. Хориждаги муддатидан олдин овоз бериш вақти ва жойи тўғрисидаги маълумотлар Ташқи ишлар вазирлиги, дипломатик ва бошқа ваколатхоналарнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади», дейди Маҳмуд Истамов.

МСК раиси ўринбосари хорижда бўлиб турган барча ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, сайловда фаол иштирок этишга чақирди ва хорижда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари сайловчилар рўйхатига оид саволлари бўйича Марказий сайлов комиссиясининг +998 55 502 44 44 рақамли ишонч телефонига хориждан туриб мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти