Жаҳон | 10:59 / 11.12.2019
24783
2 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Фото: superjoseph/Shutterstock/FOTODOM

Стокҳолм ва Ослода 2019 йил учун Нобель мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросим анъанага кўра, мукофот таъсисчиси Альфред Нобелнинг вафот этган куни – 10 декабрда бўлиб ўтди. Нобелнинг васиятига кўра, тинчлик учун Нобель мукофотидан ташқари қолган барча мукофотлар Стокҳолмда топширилади. Тинчлик учун мукофот эгаси эса Ослода тақдирланади.

Жами 14 киши мукофот билан тақдирланди. Фахрий дипломлар, олтин медаллар ва 9 млн швед кронаси (850 минг евро) миқдоридаги пул мукофотини совриндорларга Швеция қироли Карл ХVI Густав топширди. Тадбирда шунингдек қироллик оиласининг бошқа аъзолари ҳам иштирок этган.

Жорий йилда физиология ва тиббиёт йўналишида Нобель мукофоти америкалик Уильям Кэлин ва Грегг Семенца ҳамда британиялик Питер Рэтклиффга топширилди. Физика соҳасида канадалик Жеймс Пиблз, швейцариялик Мишел Майор ва Дидье Кело, кимё соҳасида америкалик Жон Гудинаф, британиялик Стэнли Уиттингем ва япониялик Акира Ёсино Нобель мукофоти билан тақдирландилар.

Адабиёт йўналишидаги мукофотлар 2019 йил учун австриялик ёзувчи Петер Хандкега, 2018 йил учун польшалик ёзувчи Ольга Токарчукка топширилди.

Иқтисодиёт учун Нобель мукофоти билан ҳинд-америкалик олим Абхижит Банержи, франциялик Эстер Дюфло ва америкалик Майкл Кремер тақдирланди.

Ослода эса Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алига тинчлик учун Нобель мукофоти топширилди.  

Петер Хандке
 Ольга Токарчук
Абий Аҳмад Али

Эстер Дюфло
Майкл Кремер

Мавзуга оид