Шорт-листдаги фаворит: Зеленский Нобел мукофотини оладими?
Бу йил Нобел қўмитасининг олдида тинчлик бўйича мукофот борасида асосан иккита вариант тургани айтилмоқда. Қўмита ё Украинани, ёки иқлим ўзгаришига қарши курашаётганларни қўллаб-қувватлашдан бирини танлаши мумкин. Лауреат номи 7 октябрда эълон қилинади.

Тинчлик бўйича Нобел кимларга берилади?
Тинчлик бўйича Нобел халқлар орасида бирдамликни ривожлантиришга энг кўп ҳисса қўшганларга, доимий армияларни қисқартирган ёки тугатганларга, тинчлик конгресси ўтказган ёки уни рағбатлантирганларга берилади.
Мукофотга ҳукумат ва парламент аъзолари, амалдаги давлат раҳбарлари, университетларнинг тарих, ижтимоий фанлар, ҳуқуқ ва фалсафа профессорлари, мукофотнинг собиқ лауреатлари ҳам номзод сифатида кўрсатилиши мумкин.
Бу йил тинчлик йўналишига 343 нафар номзод берилган. Уларнинг 251 нафари шахслар, 92 таси ташкилотлар. Бу – номзодлар сони бўйича 2-рекорд саналади. Рекорд 2016 йилда қайд этилганди. Ўшанда 376 нафар номзод кўрсатилган.
Номзодларни ким аниқлайди?
Лауреатларни Норвегия парламенти томонидан тайинланган 5 ҳакамдан иборат Норвегия Нобел қўмитаси аниқлайди. Ҳакамлар одатда нафақадаги сиёсатчилар орасидан танланади. Номзодлар эса Норвегия сиёсий партиялари томонидан илгари сурилади.
Номзодларни кўрсатиш 31 январда тугайди. Қўмита аъзолари ўз номзодларини қўмитанинг феврал ойидаги биринчи йиғилишидан кечиктирмай тақдим этишлари керак.
Қўмита барча номзодларни муҳокама қилади ва қисқа рўйхатни тузади. Кейин ҳар бир номзод доимий маслаҳатчилар ва бошқа экспертлар гуруҳи томонидан баҳоланади ва текширилади.
Қўмита ҳар ойда бир марта йиғилиб номзодларни муҳокама қилади. Одатда якуний қарор октябр ойининг бошида қабул қилинади. Агар қўмита якуний қарорга келолмаса, ғолиб кўпчилик овоз бериш йўли билан танланади.
Номзодлар орасида кимлар бор?
Номзодларнинг тўлиқ рўйхати сир сақланса ҳам ўз номзодини берганлар бу ҳақда маълумот беришлари тақиқланмаган.
Сўнгги йилларда Норвегия қонунчилари ўз номзодларини ошкор қилишни бошлаган.
Reuters маълумотига кўра, бу йил рўйхатга экофаол Грета Тунберг, Беларус мухолифатчилари Светлана Тихановская, Мария Колесникова ва Вероника Цепкало киритилган.
Бундан ташқари, россиялик мухолифатчи Алексей Навалний, Рим папаси Френсис, Британия табиат телерадиокомпанияси Девид Аттенборо, Тувалу ташқи ишлар вазири Саймон Кофе ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти номзодлари ҳам илгари сурилган.
Башоратчиларнинг бу йилги фаворитлари орасида эса “The Kviv Independent” газетаси, Украина президенти Володимир Зеленский ва БМТнинг қочқинлар бўйича агентлиги бор. Кўп нашрлар бу йил мукофотни Зеленский олишига ишонч билдирмоқда.
Ғолиб 7 октябрда Тошкент вақти билан соат 14:00да эълон қилинади. Тақдирлаш маросими 10 декабр, яъни Алфред Нобелнинг вафот этган кунида Ослодаги Норвегия Нобел институтида бўлиб ўтади. Лауреатга медал, диплом ва 900 минг доллар пул ҳадя қилинади.
Яқин йиллардаги ғолиблар
2020 йилда тинчлик йўналиши бўйича Нобел мукофоти Жаҳон озиқ-овқат дастурига берилганди. World Food Programme очликка қарши кураш ҳаракатлари, низоли ҳудудлардаги вазиятни яхшилашга қўшган ҳиссаси, очларни уруш ва можаролар қуроли сифатида фойдаланишдан ҳимоя қилгани учун тақдирланган. Дастур 2019 йилда 88 мамлакатда очликдан қийналаётган 110 миллион одамга ёрдамлашган. WFP очликка қарши курашувчи ва озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялайдиган БМТнинг энг катта ташкилоти ҳисобланади.
2021 йилда эса Тинчлик бўйича Нобел мукофоти икки журналистга берилганди. Бири – Дмитрий Муратов – Россиядаги кам сонли мустақил нашрлардан бири “Новая газета” бош муҳаррири, иккинчиси – Мария Ресса – Филиппиндаги таниқли мустақил нашрлардан бўлмиш Рапплер раҳбари. Улар “демократия ва бардавом тинчлик учун бирламчи шарт – сўз эркинлигини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун” тақдирланишган.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЖССТ: Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал
Жаҳон | 22:14
-
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:06
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
Мавзуга оид

21:18
Путин: Россия Украинада ўт очишни тўхтатишга баъзи шартларда тайёр

18:12
Урушнинг охири яқинми? Нега Украина ва Россияга тинчликка эришиш шунчалик қийин?

16:25
Зеленский оташкесимга рози, Путин-чи?

14:39