11:02 / 12.12.2019
1
4766

Қарши шаҳрида ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ўз уйига эга бўлди

Дилором Шодиева 2-гуруҳ ногирони бўлиши билан бирга фарзандини ёлғиз ўзи тарбия қилмоқда. Уйи йўқлиги сабаб кўп вақт ижарада яшашга мажбур бўлган. Бугун у шинам ва барча қулайликларга эга хонадонлардан бирининг соҳибасига айланди.

Дилором Шодиева 2-гуруҳ ногирони

Орамизда эҳтиёжманд, кам даромадли оилалар ҳам борки, яшаш учун жой қилишга моддий имконияти етмайди. Шу мақсадда Ўзбекистонда кам таъминланган, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, айниқса, оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган оилаларга ижтимоий кўмак кўрсатиш, уй-жой билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Қарши шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда юқоридаги фикр амалда яна бир бор ўз исботини топди. Узоқ вақт бошпанасизликдан қийналган 50 нафардан зиёд хотин-қиз, ногиронлиги бор шахсларга «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК томонидан қуриб битказилган арзонлаштирилган кўп қаватли уйларнинг калитлари тантанали топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда сўз олганлар айни жабҳада Президентимиз юритаётган сиёсат моҳияти ва ҳозирги кундаги амалий натижаси ҳақида фикр билдиришди. Меҳмонлар, жумладан, кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида уйга эгаликни тасдиқловчи сертификат ва янги хонадон калитлари ўз эгаларига берилди. Тадбир асносида меҳмонлар кўп қаватли уйда яратилган шароитлар билан танишишди. Янги хонадон соҳибларини қутлашиб, бу уйларда энг яхши дамларни ўтказишига тилакдош бўлишди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350 сонли қарорига мувофиқ «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси томонидан Қарши шаҳрида 3 йилда жами 35 та кўп квартирали арзон тураржойлар бунёд этилди. Хусусан, 2017 йилги Дастурга мувофиқ 7 та 5 қаватли 315 хонадонли уй-жойлар қурилиб фойдаланишга топширилган бўлса 2018 йилда жами 14 та 5 қаватли 630 хонадонли уй-жойлар бунёд этилди. Жорий йилда 14 та 7 қаватли 588 хонадонли уйлар қуриб битказилди.

Эътиборлиси, 50 нафардан зиёд хотин-қизга топширилган хонадонлар умумий қийматининг 10 фоизи давлатимиз томонидан тўлаб берилди.

 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top