Бишкек Хабаровскда Қирғизистон фуқароларининг калтакланиши юзасидан норозилик билдирди
Россиянинг Бишкекдаги элчихонаси маслаҳатчиси Вадим Чекмазов Қирғизистон ТИВга чақиртирилди, Бишкек Москвани Хабаровскда Қирғизистон фуқароларининг калтакланиши бўйича айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди, деб маълум қилди Қирғизистон ташқи ишлар маҳкамаси.
Баёнот берилишича, Қирғизистон ТИВ Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан кескин норозилик билдиради. Вазирликнинг маълум қилишича, махсус бўлинма ходимлари Хабаровскдаги Қирғизистон фуқароларига нисбатан қўпол жисмоний куч ишлатган ва ҳақорат қилган.
Қирғизистон ОАВнинг маълумот беришича, 12 декабрь куни Хабаровскда махсус бўлинма ходимлари рейд давомида "ИП Васильев" компаниясининг автобус паркидан Марказий Осиёдан бўлган 73 нафар мигрант ҳайдовчини олиб кетишган. Уларнинг аксарияти Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган.
13 декабрь куни Хабаровскдаги Қирғизистон консулхонасига 15 нафар фуқаро мурожаат қилиб, махсус бўлинма ходимлари калтаклаганлигини хабар қилган. Икки нафар фуқаро касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
17:30
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
21:00 / 12.11.2024