Қозоғистон ва Қирғизистон Оролни қутқариш бўйича ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди
2015 йилда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси фаолиятидаги иштирокини тўхтатган Қирғизистон Қозоғистон билан Орол денгизини қутқариш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузишга рози бўлди. Бу ҳақдаги келишувга Қозоғистоннинг экология, геология ва табиий захиралар бўйича вазири Магзум Мирзагалиевнинг Бишкекка ташрифи давомида эришилди.
“Қирғизистонлик ҳамкасблар билан ишчи гуруҳ тузишга ва мунтазам равишда, ҳар куни сув мавзусига тааллуқли масалаларни қайта ишлашга келишиб олдик. Жамғарма бўйича эса Оролни қутқариш масаласини мунтазам муҳокама қилиш учун алоҳида ҳаракат қилувчи ишчи гуруҳни тузишга келишдик”, деб айтган Мирзагалиев ташрифи якунлари бўйича.
Вазир музокаралар давомида Қирғизистон томонидан Шу дарёсига сув берилиши жадвали масаласини ҳам кўтарган. Унинг таъкидлашича, бу масалани ҳал қилиш мақсадида онлайн режимда гидрологик маълумотларни алмашиш тизимини жорий қилиш лозим.
Шунингдек, Сирдарё ҳавзасидаги сув хўжалиги билан боғлиқ вазият масаласи муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
17:30
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024