Light | 21:00 / 19.12.2019
14902
3 дақиқада ўқилади

Боланинг математик муваффақиятлари унинг она тилига қанчалик боғлиқ?

Инсоннинг гапиришни, ўқиш, ёзиш ва ҳисоблашни ўрганувчи она тили ва математикада эришган ютуқлари бир-бирига қандай боғланган? Олимлар математик қобилиятлар ўта индивидуал эканлигини бир неча бор исботлашди, аммо, аниқланишича, ушбу иқтидор одамнинг қайси тилда гаплашишига боғлиқ эканлиги аён бўлди. Гап шундаки,  у ёки бошқа рақамни сўзма-сўз ифодалаш ҳамма тилларда ҳам содда ва тушунарли эмас ва шунинг учун болаликда эгалланадиган ҳисоблаш амаллари ҳаммада ҳам вақт ўтиши билан математика ва аниқ фанларни ўрганишга бўлган муҳаббатни юксалтирмайди.

Инглиз олимлари бу ҳақда 200 йил олдин фикр юритишган, уларнинг замонавий ҳамкасблари эса мавжуд тахминларни тасдиқлашди, холос. Изланувчилар у ёки бу рақамлар турли Европа тилларида қандай талаффуз қилинишини таққослашди ва ҳарфли ифода уларнинг математик моҳиятига қанчалик мос келишини таққослашди. Маълум бўлишича, баъзи тилларда ҳаммаси жуда содда, мантиқий ва шунинг учун болалар учун тушунарли. Бошқаларида эса 1дан 100гача бўлган рақамларнинг қадимги замонлардан бери қийинлашиб келган, ҳар доим ҳам замонавий болалар томонидан тушуниб етилмайдиган мураккаб белгиланиши билан ажралиб туради. Шу сабабли, улар математикада тушунмовчилик келиб чиқиши манбаи бўлиши мумкин.

Баъзи тилларда рақамнинг номи унинг тузилишини акс эттирмайди. Масалан, даниялик «90» демоқчи бўлса сўзма-сўз айтиши керак: тўрт ярим марта «20». Бу жуда ноқулай ибора ва бироз чалкаш, шундай эмасми? Шунга ўхшаш ҳолат француз ва у билан умумий келиб чиқиш ва шунга мос равишда номларнинг қадимий номланиш тизимига эга бўлган бошқа Европа тилларида юзага келган. Нидерландияда икки хонали рақамларни белгилаш тизими янада чалкаш. «48»ни ифодалаш учун аввал «8», кейин «40» дейиш керак. Бу болаларда сонлар таркибини ёдлаш ва умумий тушунишга оид қийинчиликларни юзага келтиради.

Бунга жавобан, олимлар хитой ёки япон рақамларидан мисоллар келтиришди. Бу ерда ҳамма нарса ҳайратланарли даражада аниқ, равшан ва тушунарли, ҳар бир рақам ўз моҳиятини тўлиқ акс эттирадиган ўз мантиқий номига эга. 

Назарияни синаб кўриш учун олимлар турли мамлакатларнинг ёш болаларидан рақамларнинг тузилиши бўйича оддий математик вазифаларни бажаришни, масалан, ўнлик ва бирликлардан турли хил рақамларни ташкил этишни сўрашди. Натижа олдиндан тахмин қилинганидек бўлди: АҚШ ва Франциядаги болалар Япония ва Жанубий Корея ёш математикларига қараганда топшириқни ёмонроқ бажаришди - ғолиблар оддий ифодалаш тизими туфайли рақамларнинг таркиби ва тузилишини аниқ билишади.

Мавзуга оид