19:03 / 21.12.2019
0
5297

Ҳиддинк ПСВга қайтди

ПСВ ўз расмий сайтида клубнинг собиқ футболчиси ва мураббийи Гус Ҳиддинк жамоага қайтганлигини эълон қилди.

73 ёшли мутахассис январь ойидан бошлаб жамоада маслаҳатчи вазифасини бажаради.

Ҳиддинкнинг сўнгги иш жойи Хитой олимпия жамоаси бўлган эди, у 2018 йил сентябрь ойида қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилганди.

Ҳиддинк мураббийлик фаолияти давомида «Фейеноорд», «Валенмия», «Реал», «Бетис», «Челси», «Анжи» каби клубларни, Нидерландия, Жанубий Корея, Австралия, Россия ва Туркия миллий жамоаларини бошқарган.

Мавзуга оид
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top