Ўзбекистон | 15:09 / 23.12.2019
66840
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors: янги автомобилларни харидорларга бериш вақтинчалик тўхтатилади

Фото: KUN.UZ

UzAuto Motors АЖ 23 декабрдан 25 декабргача янги автомобилларни харидорларга бериш вақтинчалик тўхтатилишини маълум қилди. 

Компаниянинг хабарига кўра, автомобиллар қолдиқлари инвентаризация қилинади.

Шу билан бирга инвентаризация кунлари давомида дилерлар томонидан автомобил харид қилиш учун янги шартномаларни тузиш давом этиши айтилган.

Компания дилерлик марказларида инвентаризация тугагани ҳақида онлайн тартибда хабардор қилиб боради.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва сизнинг тушунишингиздан умидвормиз”, дейилади хабарда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид