Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда мактаб ўқувчиларига мобиль телефонлардан фойдаланиш тақиқланади
Мадридда мактаб ўқувчиларига мобиль телефонлардан фойдаланиш тақиқланади, деб маълум қилди Мадрид мухтор ҳамжамияти ҳукумати.
Бу ерда келаси ўқув йилидан бошлаб дарсларда мобиль ва бошқа қурилмалардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида йўриқнома қабул қилиш режалаштирилмоқда. Ўқувчиларнинг танаффус вақтида телефонлардан фойдаланишини эса мактаб раҳбарияти ўзи ҳал қилади.
Миллий статистика институти маълумотларига кўра, испаниялик 10 ёшгача бўлган болаларнинг 22, 11 ёшлиларнинг 38, 12 ёшлиларнинг 64, 13 ёшлиларнинг 84, 14 ёшлиларнинг 92 ва 15 ёшлиларнинг 94 фоизи мобиль телефонга эга.
Мобиль телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш барча мактабларда жорий этилади. Фақатгина ўта зарур ҳолларда улардан фойдаланишга рухсат берилади.
Бунга қадар ўқув марказлари мобиль телефонлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эди.
Мадрид ушбу чора киритилган учинчи ҳудуд бўлади – ҳозирда Галисия ва Кастилия-ла-Манчда мактабда телефондан фойдаланиш тақиқланган. Францияда 2018 йилдан буён мактабга телефон ва бошқа гаджетларни олиб келиш тақиқи мавжуд.
Мавзуга оид
11:42 / 26.02.2026
Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси ўлдирилиши: гумонланувчи ГФРда ушланди
09:30 / 19.01.2026
Испанияда икки поезд тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
13:42 / 02.05.2025
"Тошкент-Мадрид" йўналишида тўғридан тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилди
14:00 / 21.10.2024