Ўзбекистон | 19:51 / 25.12.2019
208402
6 дақиқада ўқилади

Фото: UzAuto Motors тўртта янги кроссоверини тақдим этди

UzAuto Motors компанияси премиум сегментдаги Equinox кроссовери, Trailblazer ва Tahoe йўлтанламаси ҳамда Chevrolet Traverse оилавий кроссовери тақдимотини ўтказди.

UzAuto Motors Powertrain заводи. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Тақдимот бугун, 25 декабрь куни UzAuto Motors Powertrain заводи ҳудудида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Chevrolet Trailblazer (Шевроле Трейлблейзер)

Шевроле Трейлблейзер. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
Шевроле Трейлблейзер. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Trailblazer – ҳам саёҳатлар, ҳам кундалик ҳаёт учун мос келадиган, кучли двигателга эга автомобиль. 3,6 литр ҳажмдаги двигатель 275 от кучига эга.

Шевроле Трейлблейзер. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Двигатель 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган бўлиб, соатига 100 км тезлик олиши учун 9,1 сония кифоя қилади. Аралаш циклда ёқилғи сарфи 100 км учун 9,7 литрни ташкил қилади.

Шевроле Трейлблейзер. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
Шевроле Трейлблейзер. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Бошқарувга қўшимча тарзда аудио тизим ва круиз назорати мавжуд. Шунингдек, ушбу йўлтанламас қияликлардан пастга тушадиган ёрдамчи тизим, ёмғир сезгич, борт компьютерига эга. Ҳайдовчига салонга калитсиз кириш ҳамда Chevrolet MyLink технологияси ҳам таклиф этилади.

Trailblazer энг сўнгги хавфсизлик тизимларига билан жиҳозланган. Олтита хавфсизлик ёстиғи билан бирга кундузги чироқлар, электроник барқарорликни бошқариш, шиналар босими сигналлари ҳамда бошқа кўп қулайликларга ҳам эга.

Шевроле Трейлблейзер. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Автомобиль Ўзбекистонда 8та рангда тақдим этилади.

Chevrolet Traverse (Шевроле Траверс)

8 нафаргача йўловчига мўлжалланган ўриндиқлар ва бизнес синфидаги энг кенг юкхона, ҳайдаш режими ва тўлиқ узатманинг энг илғор тизимини танлаш функцияси, башанг ташқи кўриниш ва ишлов берилган салон – шу хусусиятлари билан ушбу автомобиль ҳар қандай вазифага мослаша олади.

Шевроле Траверс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Бу сифатлар қаторига унинг энг сўнгги хавфсизлик технологияси ва қулайлик учун қўшимча функцияларни ҳам қўшиш мумкин.

Traverse двигатели 318 от кучига эга ва 7,8 сонияда 100 км/соат тезликка чиқади.

Шевроле Траверс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Интеллектуал тўлиқ бошқарув тизими сирпанчиқ ёки қорли йўлларда автомобиль бошқарувини осонлаштиради, олд узатмани танлаш эса қўшимча ёқилғи тежашни таъминлайди. Бундан ташқари, ҳайдовчи олдинги ёки тўлиқ узатмага ҳаракат вақтида ҳам ўтиши мумкин.

Шевроле Траверс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Chevrolet Traverse ўзгарувчан электр бошқаруви тизими ва беш ричагли мустақил орқа осма билан жиҳозланган. Бу орқали Traverse йўлни яхшироқ ҳис қилиш имконини берадиган ишончли бошқарувни таъминлайди.

Шевроле Траверс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
Шевроле Траверс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Автомобиль Ўзбекистонда 5 хил рангда тақдим этилади.

Chevrolet Tahoe (Шевроле Тахо)

Chevrolet Tahoe – ушбу йўлтанламасга ўзининг афсонавий мақомини исботлашнинг ҳожати йўқ. Автомобиль ўзида V8 двигателининг мислсиз кучи ва кенг интерьернинг биринчи даражали қулайлигини идеал даражада мужассамлаштирган.

Шевроле Тахо. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Юқори сифатли материаллар билан безатилган салон, 8 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган замонавий Chevrolet MyLink мультимедиа тизими, янгиланган 6,2 литрли V8 EcoTec двигатели, 426 от кучига эга қувват – буни қулайлик ва техник мукаммаллик уйғунлиги дейиш мумкин.

Шевроле Тахо. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Автомобиль 8 нафар йўловчини сиғдира олади. Иккинчи ва учинчи қаторларнинг ўриндиқлари йиғилганда, багаж хонасининг ҳажми 2680 литргача етади.

Шевроле Тахо. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Йўлнинг барқарорлиги ғилдирак базасининг узунлиги 2946 мм, йўлнинг ёпиқлиги – 200 мм бўшлиқ билан таъминланади.

Шевроле Тахо. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Двигатель 6 поғонали автомат узатма билан жиҳозланган бўлиб, 100 км/соат тезликка 6,8 сонияда чиқади. 100 км учун 9,7 литр ёқилғи сарф қилади.

Шевроле Тахо. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Автомобиль учта рангда тақдим этилади.

Chevrolet Equinox (Шевроле Эквинокс) 

Яхши ўйланган эргономикага эга ихчам, маневрли кроссовер. Асосан шаҳарда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Шевроле Эквинокс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ
Шевроле Эквинокс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Қолаверса, 9 босқичли автомат узатма автомобилдан шаҳар ташқарида ҳам фойдаланишга имкон беради. Ёқилғи идиши ҳажми – 59 литр.

2.0 Турбо двигателга эга ва истеъмоли аралаш циклида 8,2 л/100 км.ни ташкил қилади. Тезлашиш кўрсаткичи – 100 км/с учун 7,8 сонияга тенг.

Шевроле Эквинокс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Қўшимча қулайликлари – салонга калитсиз кириш, панорамали люк, эшик ва юкхона бўлимининг электрузатмаси, светодиодли орқа ва олд фаралар, иситиладиган ва электрбукиладиган ойналар.

Шевроле Эквинокс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Классик ҳолатда юкхона ҳажми 670 литрни ташкил этади. Орқа ўриндиқлар йиғилганида эса юкхона сиғими 1627 литргача етади.

Equinox Ўзбекистонда 5 хил рангда тақдим этилади.

Шевроле Эквинокс. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Chevrolet Trailblazer, Chevrolet Traverse ҳамда Chevrolet Tahoe автомобилларини сотиш 2019 йилнинг 26 декабридан бошланади.

Chevrolet Equinox'га эса 2020 йилнинг март-апрель ойларидан бошлаб буюртма бериш мумкин.

Мавзуга оид