Самарқандда ғараз ниятли йўловчи содда ҳайдовчининг автомашинасини олиб қочиб кетди
2019 йил 20 декабрь куни соат тахминан 09:30да фуқаро 55 ёшли О.Б. Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
У “Ислом” исмли йўловчини Каттақўрғон туманига олиб бориб, яна қайтиб Тошкент шаҳригача келтириб қўйиш эвазига жами 350.000 сўмга келишиб, бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида Каттақўрғон шаҳрига олиб келиб чарчаганлиги сабабли 2019 йил 20 декабрь куни тахминан соат 05:30ларда ўзининг яшаш уйига йўловчи “Ислом”ни ҳам олиб кириб, ётиб ухлашганлигини, “Ислом” унинг ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, кўчада турган автомашинани номаълум томонга олиб қочганлигини маълум қилган ва “Ислом”га нисбатан чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 20 декабрь куни Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари натижасида, шу куни орадан 2 соат вақт ўтмай “Ислом” исмли шахс Lacetti русумли автомашинани Самарқанд шаҳри ҳудудида бошқариб юрганида ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб ушланган ва у аслида Каттақўрғон туманида яшовчи 20 ёшли А.С. эканлиги аниқланган.
Дастлабки тергов жараёнида А.С.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024