Спорт | 16:05 / 30.12.2019
3360
1 дақиқада ўқилади

«Навбаҳор» тўпурари Александр Касьян «Сурхон»га ўтди

2019 йилги мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказган Александр Касьян «Сурхон» футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб Термиз клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

«2019 йилги Суперлига баҳсларини кучли олтиликда якунлаган «Сурхон» жамоасининг келгуси йилдаги мақсадлари ҳам юқори. Жамоанинг бу йилги мавсумда ҳужум чизиғидаги ишлари унчалик юришмаган эди. Буни тўғри англаган «Сурхон» клуби раҳбарияти, россиялик форвардни жамоага қўшиб олишга қарор қилди. Касяьн «Сурхон» жамоаси билан 1+1 кўринишда шартнома имзолади» - дейилади клуб хабарида.

Футболчи январ ойининг бошида Тошкентга келади ва «Сурхон» жамоасининг машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Касянь 2019 йилги мавсумни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасида ўтказиб, Суперлиганинг 24 ўйинида 10та гол уриб, жамоасининг энг яхши тўпурари бўлганди.