Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмонов бойлигини кимларга мерос қилиб қолдиришини айтди
Фото: Getty Images
Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Financial Times нашрига берган интервьюсида меросхўрлари кимлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Мухбир суҳбат чоғида Усмоновдан мерос қолдириш масаласини қандай ҳал қилмоқчилиги ҳақида сўраган. Миллиардер бунга жавобан “ҳаёт абадий эмаслиги”ни ва унинг йўлида кўп одамлар унга ёрдам берганини эслаб ўтган.
“Шу сабабли ўз оиламга ва топ-менежерларимга акцияларимни бериб ёрдам бермоқчиман”, деб айтган Усмонов.
Миллиардернинг таъкидлашича, у бойлигининг ярмини яқинларига, иккинчи ярмини эса бунга лойиқ бўлган ходимларига бериш истагида. Унинг айтишича, бу жараёнда юқори позицияда бўлган барча иштирок этади.
“Менинг табиатим шунақа. Тақдир сенга инъом этгани билан бўлишишинг лозим”, деб таъкидлаб ўтган россиялик тадбиркор.
Алишер Усмонов USM Holdings компаниясининг асосчиси ва асосий акциядори ҳисобланади. Ҳозирда унинг бойлиги 12,6 млрд долларга баҳоланади.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025