Жаҳон | 18:14 / 03.01.2020
20964
2 дақиқада ўқилади

Помпео АҚШ Эроннинг генерал Сулаймонийнинг ўлими учун эҳтимолий жавобига тайёрлигини айтди

Фото: epa/vostock-photo

АҚШ давлат котиби Майк Помпео АҚШ Эроннинг генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун ҳар қандай эҳтимолий жавобига тайёрлигини айтди.

"Шубҳаланманг: Трамп маъмурияти америкаликларни ҳимоя қилиш учун барча нарсани қилишга тайёр. Кейинги ҳафталарда биз халқаро коалицияни мустаҳкамлаб ва минтақадаги ҳамкорларимизга ёрдам кўрсатиб, зарур чораларни кўрдик. Биз чоралар кўришда давом этамиз ва зарур бўлса жавоб қайтаришга тайёрмиз", - деди Помпео CNN телеканали эфирида.

"Биз кўплаб вариантларни белгилаб олганмиз. Эроннинг ҳар қандай эҳтимолий жавобига тайёрмиз", - деб қўшиб қўйди у.

3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти ҳудудида АҚШ авиазарбалари оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) таркибидаги «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.

Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоминаий Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабабли мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилди ва АҚШдан бунинг учун қасос олинажагини маълум қилди.

Мавзуга оид