09:15 / 07.01.2020
0
17785

Оилангиз учун муҳим бўлган барча қулайликлар «Labzak» турар-жой мажмуасида

Фото: Labzak

«Labzak» бу - ҳар томонлама қулай ва замонавий тусга эга турар жой мажмуалари барпо этишни мақсад қилган қурилиш бренди.

У қулай яшаш шароити учун мўлжалланган квартиралар лойиҳасини режалаштиришидан бошлаб, мажмуа ҳудудини босқичма босқич ободонлаштиришгача бўлган, кенг ҳудуд яратиш бўйича комплекс ёндашув натижаларини ўзида акс эттиради.

Компания томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг барча босқичлари учун истеъмолчиларга энг қулай яшаш шароитларини яратиш ғояси асос қилиб олинган. Бу эса «Labzak» турар-жой мажмуаларида энг яхши инфратузилма, режалаштирилган техник ечим ва такрорланмас архитектурани акс этишини таъминлайди.

Бугунги кунда яхши уй-жой бу замонавий технологиялар ва материалларнинг юқори сифатлилиги, балки жойлашувининг қулайлиги ва ривожланган инфратузилманинг мавжудлигидир.

«Labzak» турар-жой мажмуаси 0.72 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган. У савдо мажмуалари, бизнес офислари, автотураргоҳ, болалар ўйингоҳи, турар-жойлар ва бошқа объектлардан иборат бўлади.

Турар жой мажмуасида дунёга машҳур бренд бутиклар, қаҳвахоналар, олий тоифали ресторанлар, фитнес зали, ижтимоий объектлар, мажмуада яшовчи аҳоли ҳамда мажмуа меҳмонлари эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган бошқа барча объектлар жойлашуви кўзда тутилган.

Нима учун «Labzak» мажмуаси?

  • Мазкур лойиҳани амалга оширишда Евроосиёнинг қурилиш соҳасидаги таниқли компаниялари билан ҳамкорлик қилинади.
  • Турар-жой комплекси тажрибали муҳандислар томонидан замонавий ва илғор технологиялар асосида барпо этилиши боис мижозларга узоқ вақт хизмат қилади. Чунки бу компаниянинг йиллар давомида қурилиш тажрибасини ўзида жамлаган лойиҳаларидан бири.
  • Комплексдаги барча объектлар келишилган муддатда фойдаланишга топширилади.
  • Комплексга ҳаммамиз учун севимли бўлган Тошкент шаҳрининг ажойиб манзаралари кўриниб туради.

«Labzak» лойиҳаси ўз меъморий ечими, юқори даражадаги сифати билан янгиланаётган пойтахт қиёфасига ўзгача улуғворлик олиб киради.

«Labzak» турар-жой мажмуаси оилангиз учун муҳим бўлган барча қулайликларни ўзида мужассам этган. Хусусан, Россияда ишлаб чиқарилган  «Buldors» эшиклари, Туркиянинг «Saray Termo Profil»’нинг дераза ва ромлари ҳамда “Kale” сантехника , Германиянинг “Bosch” котёли, “Hoffman” маиший техника маҳсулотлари, шунингдек, Финландиянинг «Kone» фирмаси лифтлари сизга ва қўшниларингизга узоқ вақт сифатли хизмат кўрсатади.

Шунингдек, 10 қаватли уй юқори даражада кўркам, хонадонлари эса кенг. 

  • 2 хона 70.7 м2
  • 3 хона 98 м2
  • 3 хона 104.4 м2
  • 3 хона 118.2 м2
  • 4 хона 138.7 м2
  • 4 хона 148.5 м2

Бу ерда ҳаёт учун зарур бўлган барча харидларни осон ва қулай амалга оширишингиз учун имкониятлар яратилган. 

Ҳудуд инфратузилмаси:

Болалар боғчаси – 50 метр;

Малика савдо Маркази – 800 метр;

“Medion” тиббиёт маркази – 800 метр;

Минор масжиди – 1 км

AsiaAllianceBank – 1км 

15 та ресторан – 1 км радиусда

Ҳозирда сотувда бўлган хонадонлар ва сотув шартлари ҳақида маълумотларни қуйидаги алоқа рақамларига қўнғироқ қилиш орқали олишингиз мумкин:

(+99899) 333-33-33

(+99893) 518-33-33

Савдо офисимизнинг манзили:

Вебсайт: www.slg.uz

Instagram: @slg.uz

Telegram: @Smart_life_group_uz

Facebook: SmartLifeGroup.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top