Ўзбекистонда пиллачилик тармоғига бағишланган инвестицион форум ўтказилади

Ўзбекистонда март ойида пиллачилик тармоғига бағишланган инвестицион форум ўтказилади.
«Форумни март ойида, Наврўз умумхалқ байрами арафасида ўтказишни мўлжаллаяпмиз. Унга пиллачилик, ипакчилик, мода индустриясига алоқаси бўлган 40дан ортиқ давлатларнинг мутахассисларини таклиф қилганмиз. Бу бўйича иш олиб боряпмиз», деди «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раис ўринбосари Олимжон Жумаев 7 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида .
Матбуот анжуманида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раис ўринбосари ипакчилик соҳасида Ўзбекистоннинг тутган ўрнига оид статистик маълумотларни ҳам келтирди.
«Бугунги кунда пилла етиштириш бўйича Ўзбекистон Хитой ва Ҳиндистондан кейин 3-ўринда туради. Етиштирилган пилла хом ашёсининг аҳоли жон бошига тўғри келиши бўйича 1-ўринда туради», деди у.
Берилган маълумотларга кўра, «Afghan Bazar Carpets» GmbH компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон ҳудудларида сифатли ипакли гиламларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган. Руминия ва Япония институтлари билан Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ўртасида тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳалар асосида тадқиқотлар олиб бориш белгилаб олинган.
2019 йилда пиллачилик ва ипакчилик соҳаларида Озарбойжон Республикаси билан ҳам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан бир йиллик 120 минг долларга тенг лойиҳа амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

13:48 / 12.02.2024
Пилла нархи эркинлаштирилади

17:42 / 17.08.2023
Баҳром Шарипов қўмита раҳбарлигидан кетди

11:08 / 09.04.2023
Номсиз муаллиф кимнинг манфаатларини ҳимоя қилмоқда: ипакчилик соҳасиними ёки “Ўзбекипаксаноат”ни?

15:47 / 29.03.2023