Ўзбекистон | 19:20 / 14.01.2020
13273
2 дақиқада ўқилади

Экология қўмитаси атмосферани энг кўп заҳарлаётган корхоналар номини маълум қилди

Бугун, 14 январь куни, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Атроф-муҳит ифлосланиши мониторингини янада такомиллаштириш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Экология ва атроф-муҳитни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари иштирок этишди. Қўмита бошқарма бошлиғи Тўлаган Абдулғозиев атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган саноат корхоналари ҳақида ахборот берди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

«Республика бўйича 181та корхона атмосферага маълум миқдорда зарар келтиради ва улардан йилига атроф-муҳитга 808 минг тонна ташланмалар чиқарилади.

Ҳавони ифлослантириш даражаси бўйича саноат корхоналарининг статистикаси жуда кенг қамровли бўлади. Бу бўйича аниқ рейтинг тузилмайди. Лекин бир неча йил олдинги маълумотларга таянадиган бўлсак, бу ОТМК (Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати), йирик кимё заводлари, жумладан, Навоий азот заводини мисол қилиб келтирса бўлади.

Юқорида айтилганидек, бу бўйича махсус рейтинг тузилмагани учун аниқ маълумот бериш қийин. Аввалига рейтинг талабларини ишлаб чиқиш зарур», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Маълумот учун, 5та корхона атроф-муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир ўтказгани аниқланган. Қорақалпоғистоннинг «Titan cement» ҚКда 1,06–4,6 марта, «Karakalpak cement» ҚКда 6,06 марта, Фарғона вилоятидаги «Тuron eco cement group» корхонасида 1,68–1,8 марта, «Yaypangips» корхонасида 1,7–1,86 марта ва «Fergana sement» ҚКда 1,16–1,36 марта рухсат этилган меъёрдан юқори чанг миқдори борлиги маълум бўлган.

Мавзуга оид