Жаҳон | 22:09 / 18.01.2020
28274
2 дақиқада ўқилади

Путин президентнинг ҳокимият тепасида чексиз туришига қарши чиқди

Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда фахрийлар билан учрашув вақтида давлат раҳбарининг ҳокимият тепасида чексиз туришига қарши чиқди. 

Путин бу ҳақда президент ваколатини муддат билан чекламасликни таклиф қилган фахрийга жавобида айтди. Фахрийнинг сўзларига кўра, давлат раҳбарининг ваколатини узайтириш ёки лавозимидан бўшатишни халқ ҳал қилиши лозим.

Россия президенти бу таклиф нима билан боғлиқ эканлигини тушуниб турганини айтди.

«Бу аксарият одамларимизнинг жамият ва давлатдаги барқарорлик: ташқи ва ички барқарорлик учун хавотирланиши билан боғлиқ», — деди Путин.

Сўнгра у 1980-йиллар ўрталаридаги «давлат раҳбарлари бирин-кетин умрининг охиригача ҳокимият тепасида турган, ҳокимият трансформацияси учун зарур шароитларни яратмасдан кетган» вазиятни ёдга олди. 

«1980-йиллар ўрталарида мавжуд бўлган бундай вазиятга қайтмаган маъқул», — деди Путин. 

Декабрь охирида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Владимир Путин конституциядаги президентлик ҳокимияти муддатини чеклаш тўғрисидаги моддадан «кетма-кет» деган сўзни чиқариб ташлашни таклиф қилганди. 

Мавзуга оид