10:50 / 20.01.2020
3
14789

Акмал Саидов Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари бўлди

Фото: KUN.UZ

Бугун, 20 январь куни, янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг илк мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг спикери, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди. 

Нурдинжон Исмоилов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерлигига тавсия этилди ва депутатлар томонидан бир овоздан сайланди.

Шунингдек, Мажлисда спикернинг биринчи ўринбосари ва яна 5 нафар ўринбосарини тасдиқлаш таклиф этилди. 

Нурдинжон Исмоилов Акмал Саидовни биринчи ўринбосар сифатида тасдиқлашни таклиф қилди. Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари яширин овоз бериш йўли билан 147 нафар овозга эга бўлган ҳолда сайланди.

Актам Хаитов, Алишер Қодиров, Наримон Умаров, Борий Алихонов ҳамда Улуғбек Иноятов спикернинг ўринбосарлари этиб сайланди.  

Маълумот учун: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари янги таъсис этилган лавозим ҳисобланади. 

Акмал Саидов 1958 йил 11 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, маълумоти олий. 1981 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Илмий даражаси юридик фанлари доктори, илмий унвони: профессор.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top