20:20 / 20.01.2020
0
5500

Танзила Норбоева: Қонунчилик базаси мустаҳкам бўлмаса, инвестициялар таққа тўхташи мумкин

Сенат раислигига қайта сайланган Танзила Норбоева нутқида бир неча масалалар ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Янги сайлов кодекси асосида ўтказилган сайловлар Ўзбекистон учун янгилик бўлди. Бу сайловлар ҳақиқатан биз тўғри йўлдан кетаётганимизни кўрсатди. Шу билан биргаликда, жуда кўп муаммоларимиз мавжудлигини ҳам кўрсатди.

Қуйи палатамиздан фарқимиз эса ҳудудий ҳокимликларнинг манфаатлари. Айниқса маҳаллий ҳокимликларни ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳолатлари жуда ҳам кўп эди олдин.

2019 йилда 220 триллион сўмлик инвестиция ўзлаштирилган. Ўзбекистон тарихида бунақа кўрсаткич бўлмаган. Мана шундай инвестициялар келадиган бўлса, агар қонунчилигимиз базаси мустаҳкам бўлмаса, уларни бажаришни биз назоратга олмасак, улар таққа тўхтаб қолиши ҳам мумкин.

Янги Ўзбекистоннинг асоси маҳаллий кенгашлар бўлади.

Мен олиб борадиган ишларда биринчи навбатда маҳаллий кенгашларга, маҳаллик органлар ва қуйи палата билан ҳамкорликни ташкил қиламан», дея Танзила Норбоеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top