23:57 / 21.01.2020
0
13884

Жефф Безос 3 кун ичида дунёнинг энг бой одами мақомини яна ўзига қайтариб олди

Фото : EPA-EFE/MICHAEL REYNOLDS

АҚШнинг Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 3 кун 2-поғонани эгаллагандан кейин яна ўзига етакчиликни қайтариб олди. 3 кун давомида рўйхатга LVMH компаниялари гуруҳи бош директори Бернар Арно етакчилик қилди. Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, Безоснинг бойлиги Арно етакчиликни қўлга киритган 17 январдан кейин 489 млн долларга кўпайиб, айни вақтда 116,1 млрд долларни ташкил қилмоқда. Арно эса шу 3 кун ичида LVMH акциялари арзонлашиши сабабли 3,7 млрд доллар йўқотиб, ҳозирда унинг бойлиги 112,9 млрд долларни ташкил қилмоқда.  

Forbes’нинг хабар беришича, LVMH акциялари нархи Хитойда янги коронавирус тарқалиши сабабли 21 январда 1,1 фоизга тушиб кетган. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top