Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчи ўринга қайтди
Унинг бойлиги 192,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Tesla ва SpaceX асосчиси, шунингдек, Twitter эгаси Илон Маск Bloomberg талқини бўйича сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 192 миллиард доллардан ошган.
Маск LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) компаниялар гуруҳи президенти Бернард Арнони ортда қолдирди, унинг бойлиги 186,6 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, сайёрадаги учинчи энг бадавлат одам Amazon асосчиси Жефф Безос бўлиб, унинг бойлиги тахминан 144 миллиард долларни ташкил қилади.
51 ёшли Маскнинг активлари жорий йилда 50 миллиард доллардан кўпроққа ошган. Бу кўп жиҳатдан унинг Tesla компанияси акциялари нархининг ошиши туфайли содир бўлган.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Маск: АҚШ армияси Starlinkʼни камикадзе дронларда қўллаган
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
22:36 / 10.03.2026