13:30 / 21.01.2020
0
6001

Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Олмазордаги айрим мавзеларда иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилди

Фото: GO29.ru

Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Олмазор туманларидаги айрим мавзеларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча узилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Чилонзор тумани Заргарлик кўчаси ва Олмазор тумани “Жомий” майдонидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурларида носозлик юзага келди.

Айни вақтда мазкур муаммоларни бартараф этиш ишлари бошланган. Шу муносабат билан 21 январь куни соат 18:00га қадар Чилонзор туман “Гулистон”, “Алгоритм”, Олмазор ва Шайхонтоҳур тумани “Себзор”, “Шимолий Олмазор”, “Тахтапул”, Марказ-12, 15, 17 ва 18 мавзеларида вақтинча иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти узилади. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top