Ўзбекистон | 09:00 / 01.04.2024
6754
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда баҳорда икки марта иссиқ сув таъминотида узилиш бўлади

Баҳорда Тошкент шаҳрида икки марта режалаштирилган иссиқ сув таъминотида узилишлар кузатилади. 

Фото: Veolia Energy Tashkent

Veolia Energy Tashkent хабарига кўра, баҳорда Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан бир қатор ишларни амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, уларни қозонхоналарни тўхтатмасдан туриб бажаришнинг имкони мавжуд эмас.

Veolia Energy Tashkent маҳаллий қозонхоналари фаолияти тўхтатилиш давомийлиги икки кун бўлиб, бу 1 апрелдан 31 майгача амалга оширилади. 

Иссиқ сув таъминоти ўчириладиган иккинчи муддатда барча 3 та иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхона (“Тошкент Иссиқлик маркази”, “Тошкент иссиқлик электр маркази”, Veolia Energy Tashkent)нинг марказий қозонхоналари фаолияти тўхтатилади: давомийлиги — 4 кун; давр — 15 апрелдан 31 майгача.

Ушбу давр мобайнида Тошкент шаҳридаги иссиқ сув таъминоти тизимини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни амалга оширилади. Veolia Energy Tashkent компанияси ходимлари келгусидаги иситиш мавсумида янада самарали ва ишончли иссиқлик таъминотини етказиб бериш мақсадида эскирган коммуникацияларни алмаштириб, иссиқлик тармоқларини модернизация қилади. Ўчириш жадвали кейинроқ эълон қилиниши айтилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид