Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланди
2 апрелдан аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга кўтарилган.
Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent компанияси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 2 апрелда Тошкент шаҳар ҳокимининг Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни тасдиқлаш тўғрисида“ги қарорига асосан 2024 йил 2 апрелдан аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга кўтарилган.

Маълумот учун, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб, яъни 27 мартдан эмас, балки Тошкент шаҳар хокимининг тегишли қарорига асосан 2024 йил 2 апрелдан кучга кирди.
«Агар сиз 27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун оширилган ставкаларда тўловларни амалга оширган бўлсангиз, тўланган ошиқча сумма аванс сифатида ҳисобга олинишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:46 / 13.06.2026
Иссиқлик таъминотида аванс эвазига эски тарифнинг сақланиб қолиш муддати 2 ойга туширилди
18:15 / 02.05.2026
Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади
22:59 / 26.04.2026
Тошкентнинг айрим туманларида иссиқ сув таъминоти 5 кунга тўхтатилади
18:57 / 06.11.2025