29 март куни Тошкентнинг марказий ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди
Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш учун синовлар ўтказилиши муносабати билан шаҳарнинг марказий ҳудудларида эртага (бир кун) иссиқ сув бўлмайди. Veolia Energy Tashkent синовлар давомида қувурлар шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга оқиб чиқиши эҳтимолидан огоҳлантириб, ҳайдовчилар, пиёдалар ва бинолардаги фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирди.
29 март куни Тошкент марказидаги бир қатор ҳудудларнинг иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилиш бўлади.
Veolia Energy Tashkent компанияси хабарига кўра, бу вақтда иссиқлик тармоқлари нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин бу нуқсонларни бартараф этиш мақсадида мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказилади.
Ўчириш манзиллари (“Тошкент” иссиқлик электр маркази, М-5,8):
Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари, М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.
“Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга оқиб чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз”, – дейилади хабарда.
Носозликлар аниқланган тақдирда +998-78-129-01-85 телефон рақами орқали хабар бериш сўралмоқда.
Қайд этилишича, синовлар 2014 йил 18 декабрда тасдиқланган “Иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик пунктларидан техник фойдаланиш қоидалари” билан тартибга солинади.
Эслатиб ўтамиз, 26 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми якунланди. Аввалроқ иситиш мавсум якунлангач, шаҳарда аҳоли учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилиши маълум қилинган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024