09:00 / 21.01.2020
0
40672
Реклама

Тошкентда Ўзбекистондаги энг йирик LED реклама экрани ўрнатилди

LED экранларнинг пайдо бўлиши билан реклама берувчиларда ўз товар ва хизматлари ҳақида истеъмолчиларга янада ёрқинроқ ва интерактив усулда маълумот бериш имкониятлари туғилди.

Аксарият одамлар воқеликни англаш жиҳатдан визуаллар эканини инобатга олсак, улар айнан видео форматидаги рекламаларни яхшироқ қабул қиладилар. Яъни маълумотни ўқиб ўтиргандан кўра, бир қарашда керакли ахборотни олиш мижозлар учун анча қулай.

Ўзбекистонда LED мониторлар ижараси ва уларни етказиб бериш ҳизматларини биринчилардан бўлиб Ahadmix Group компанияси бошлаган. Ушбу компания жорий йилда ўз юбилейи муносабати билан пойтахтимизда Ўзбекистондаги энг йирик мониторни ўрнатди. Инновацион ускунанинг қулай жойлашуви сизнинг рекламангизни шаҳарнинг камида ярим аҳолиси кўришини кафолатлайди. У Абдулла Қодирий кўчасининг йўл юзида жойлашган (метронинг «Ғофур Ғулом» бекати, NBU, «Ганга»).

Оз эмас, кўп эмас 500 квадрат метр ўлчамга эга монитор реклама берувчилар учун ўз маҳсулот ва хизматлари ҳақида мижозларга маълумот беришда янги имкониятлар эшигини очади.

Соҳада 10 йиллик тажрибага эга Ahadmix Group компаниясининг интерактив, ёрқин ва дарров кўзга ташланадиган экранларини ҳозир шаҳримизнинг деярли барча туманларида учратиш мумкин.

Бугунга келиб, мамлакатимиздаги энг йирик брендлари реклама борасида айнан Ahadmix Group билан ҳамкорлик қилишни афзал билишмоқда, чунки бу соҳадаги энг йирик ва энг инновацион техник база айни шу компанияда мавжуд:

– Тасвирни 360 градусда намойиш этувчи экран;

– мобиль телефон шаклидаги экран;

– ностандарт конструкцияга эга экранлар;

– LED экран ўрнатилган автомобиллар.

Бизнес ёки байрам тадбири ташкиллаштирмоқчимисиз? Компания ушбу эҳтиёжингизни қондириш учун бир қатор инновацион ускуналарни тақдим қилади, жумладан:

  • Турли турдаги светодиод экранлар;
  • Чироқ ускуналари;
  • Махсус эффектлар учун ускуналар (тутун, олов, туман, қор генераторлари);
  • Саҳналар учун конструкциялар;
  • Конференц тизимлар;
  • Овоз ускуналари;
  • Видеоконференциялар учун ускуналар ва бошқа кўплаб техник дастгоҳлар.

Ahadmix Group'нинг мижозлари орасида Samsung, OFB, Makro, Artel, Engelberg, Dreamcity, Olmazor City, Korzinka.uz, Ipak Yuli Bank, Click, Lukoil, Huawei, Rieter, Ucell, Mobiuz, Uzreport TV, GM Uzbekistan, LADA Motors ва яна бошқа ўнлаб йирик брендларни мисол сифатида келтириш мумкин.

Компания яқин келажакда рекламани қанча одам кўрганини ҳисобловчи тизимни ишга тушириш ниятида. Шунингдек, рекламаларнинг визуал сифати ҳам янада ошиб боради.

Бизнесингиз ҳақида бутун Ўзбекистон билишини хоҳлайсизми? Ahadmix Group сизга ана шу имкониятни тақдим этади!

Энг сўнгги инновацион маҳсулотларимизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/ahadmixgroup  

Instagram: @ahadmix_group

Шунингдек, сайтимиз орқали ҳам батафсил маълумот олингиз мумкин:

Сайт: www.ahadmix.uz

Телефон: +998 94 657-33-33

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top