Жамият | 12:30 / 24.10.2020
3739
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ahadmix Group ва Division ташқи реклама акциясини бошлашди

Фото: Ahadmix Group

1 ноябрдан 30 ноябргача кичик ва ўрта бизнес эгалари Тошкент шаҳри марказидаги LED экранларда ўз рекламаларини атиги 1000 сўмга намойиш этиш имкониятига эга бўладилар. 

Covid-19 пандемияси кичик ва ўрта бизнесга кучли талафотлар етказди. Изоляция давомида ушбу бизнес сегментларига тегишли кўплаб компаниялар ноаниқ вақтга ёпилишга мажбур бўлдилар. Ҳозирда кўрилган зарарни бартараф этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилаётганига қарамай, тўлиқ тикланиш юз беришига узоқ муддат талаб қилинади.

Ahadmix Group компанияси ва Division агентлиги кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида махсус акцияни бошлашди. Акция шартларига асосан кичик ва ўрта бизнес эгалари ўз маҳсулотларини Тошкент шаҳри марказида ўрнатилган LED экранларда атиги 1000 сўмга намойиш этиш имкониятига эга бўладилар. 

Акция 1 ноябрдан 30 ноябргача давом этади. Акцияда иштирок этиш учун 27 октябргача ушбу манзилда ариза тўлдириш лозим. 

Акция натижалари бўйича махсус random.org рандомайзери ёрдамида 30 ғолиб аниқланади. Қўшимча 10 компания Ahadmix Group ва Division вакиллари томонидан танланади. 

Ahadmix Group ҳар бир ғолиб иштирокчи учун 5 сонияли видеоролик тайёрлайди. Бир ой давомида ҳар ҳафта Ahadmix Group LED экранида 10 тадан компания рекламаси навбатма-навбат намойиш этилади. 

LED экран эътибор қозонишнинг энг самарали усулларидан биридир. Ahadmix Group LED экрани шаҳар марказида аҳоли гавжум бўлган жойда ўрнатилган. Буни ҳисобга олиб айтиш мумкинки, экранда намойиш этилаётган реклама кўпчиликнинг эътиборига тушиш эҳтимоли жуда юқоридир. 

Реклама роликлари шаҳар марказидаги тўртта LED экрандан бирида намойиш этилади. Улар Олой бозори, Next савдо-кўнгилочар мажмуаси, Ойбек ва Чорсу чорраҳаларида жойлашган. 

Акция ташкилотчилари кутилмаган вазият юз берган ҳолда ушбу акция муддатини ўзгартиришга, бундан ташқари, танлов шартларига мос келмайдиган ташкилотларни танловдан четлатишга ҳақли.
 
Қўшимча маълумот учун сайт ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларга ташриф буюринг. 

Сайт: kuchbirlikda.org
Facebook: facebook.com/ahadmixgroup
Instagram: instagram.com/ahadmix_group

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид