22 январда сув босган Девхона-6 қудуғида таъмирлаш ва махсус ишлов бериш ишлари амалга оширилгач, унинг кунлик дебити 150 минг куб. м ни ташкил этди.
Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” билан ҳамкорликда газ узатиш инфратузилмаси ривожлантирилиб, «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» йўналишида газ қувури тортилмоқда.
22 январ ҳолатига кўра бажарилган ишлар:
- Келтириш учун юкланган қувурлар – 122,4 минг тн;
- Келтирилган қувурлар – 79,5 минг тн;
- Кавланган зовурлар – 154,8 км;
- Қаторга пайвандланган қувурлар – 207,7 км;
- Ётқизилган қувурлар – 126,3 км.
EPSILON компанияси Матбуот хизмати