Жаҳон | 19:11 / 26.01.2020
22193
2 дақиқада ўқилади

Туркия президенти зилзила оқибатида қурбон бўлганларнинг жаноза маросимида қатнашди

Фото: AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Элязиғ вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида қурбон бўлган она ва унинг ўғлининг жаноза маросимида қатнашди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди. 

«Биз кўплаб зилзилаларни бошдан кечирганмиз, аммо халқимиз сабр билан тик туриб келган», - деди Эрдўған. 

У давлат одамларни қутқариш устида оператив тарзда ишлашига ва инфратузилмани тиклашга ваъда берди.

«Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларда ҳеч кимнинг уйсиз қолишига йўл қўймаймиз», - деди у.

Туркия президенти шунингдек, қутқарув ишлари олиб борилаётган ҳудудларда ҳам бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Туркиянинг Сивриж шаҳри яқинида 6,8 магнитудали зилзила юз берганди. Унинг кучи шунингдек қўшни Ироқ, Сурия ва Ливанда сезилган. Табиий офат ҳудудида 72 та уй вайрон бўлган, 923 та уйга шикаст етган.

Қутқарув-қидирув ишлари давомида 31 кишининг жасади топилган. Шу билан бирга, 40 дан кўпроқ одам вайроналар остидан чиқариб олинган. 1500 дан кўпроқ одам турли жароҳатлар олган, улардан баъзиларининг аҳволи оғир.

Мавзуга оид