Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ташқи таҳдидларнинг олдини олиш учун янги ҳарбий платформалар яратади
Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарадаги маросимда Туркия ўзининг «Пўлат гумбаз»ини яратишини маълум қилди.
Туркия учувчисиз учиш аппаратлари (УУА) ва автоном жанговар платформаларни, шунингдек, ҳар қандай ташқи таҳдидларнинг олдини олиш учун кўп даражали «Пўлат гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини яратади. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада биринчи T625 GÖKBEY вертолётини жандармерияга топшириш маросимида маълум қилди.
«Биз учувчисиз учиш аппаратлари бозорида дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланамиз. 2018 йилдан ҳозирга қадар дунёда сотилган барча УУАнинг 65 фоизи турк компаниялари ҳисобига тўғри келади. Дронларни ишлаб чиқариш билан бир қаторда биз келажакда турли — учувчисиз учиш ва автоном денгиз аппаратларидан тортиб, сув ости платформалари ва авиаташувчиларгача бўлган жаговар платформаларни яратишга диққатимизни қаратамиз», — дейди Эрдўған.
Шунингдек, у ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Туркия хавфсизлиги учун муҳим эканини таъкидлаб ўтган.
«Турли асимметрик таҳдидлар — террорчиларнинг бостириб кириши ва душман босқинининг олдини олиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимимизни мустаҳкамлаб олишимиз зарур. Уларда [Исроилда] «Темир гумбаз» бўлса, бизда «Пўлат гумбаз» бўлади. Биз «Пўлат гумбаз»ни яратамиз, шу билан бирга, узоқ масофага мўлжалланган ракеталаримиз потенциалини оширамиз», — дея аниқлик киритади Туркия етакчиси.
Таъкидланишича, Туркияда яратиладиган кўп даражали «Пўлат гумбаз» тизими мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ягона тармоққа бирлаштириш ва у орқали реал вақт режимида қарор қабул қилиш учун маълумотларни узатишни кўзда тутади.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026