Жаҳон | 15:45 / 26.01.2020
6774
1 дақиқада ўқилади

Японлар темир йўлларни қордан тозалашда сунъий онгдан фойдаланишни режалаштирмоқда

Фото: CC BY 2.0 / dave.see / Niseko, Japan

Япониянинг West Japan Railway темир йўл компанияси йўлларни қордан тозалаш самарадорлигини ошириш ва "синкансен" тезюрар поездларини ҳимоялаш учун сунъий онгдан фойдаланилувчи тизимни яратмоқчи. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.

Ҳозирда операторлар метеорологик хабарлар асосида йўлларни қордан тозалашга сафарбар этиладиган ишчилар сонини аниқлашига тўғри келмоқда. 

Ишлаб чиқиладиган тизим реал вақт режимида темир йўллардаги ва поезд устига тўпланган қор тўғрисида ҳамда яқин вақт ичида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот йиғади ва қайси участкага неча киши керак бўлишини аниқлаб беради.

Тизим йил охирига қадар тақдим этилиши кутилмоқда.

Мавзуга оид