11:50 / 29.01.2020
14232

EPSILON (EDC): Илонли конида илк бор углеводородларнинг саноат оқими олинди

Тўлиқ таъмирлаш ва ГРП ишларидан сўнг 28 январ куни Илонли-1 қудуғидан кунлик дебити 100 минг куб.м газ ва 25 т нефтни ташкил этган углеводородлар оқими олинди.

Айни пайтда газ етказиш инфратузилмаси кенгайтирилиб, Ўзбекнефтгаз ҳамкорлигида «Чигил ЙП – Муборак ГҚИЗ» йўналишида қувурлар тортилмоқда.

29 январ ҳолатига кўра жами:

  • Келтириш учун юкланган қувурлар – 135,9 минг тн;
  • Келтирилган қувурлар – 94,1 минг тн;
  • Кавланган зовурлар – 169,2 км;
  • Қаторга пайвандланган қувурлар – 219,8 км;
  • Ётқизилган қувурлар – 126,3 км ни ташкил этди. 

(EDC – Epsilon Development Company)

EPSILON (EDC) Матбуот хизмати

Top