Жамият | 14:20 / 01.02.2020
15392
3 дақиқада ўқилади
Реклама

«Асака» банки Самарқандда пресс-тур ўтказди

Акционерлик тижорат «Асака» банки 30 январь куни Самарқанд шаҳрида пресс-тур ўтказди. Унда кўплаб ОАВ вакиллари, интернет сайтлар, телевидение ва радиоканаллар мухбирлари қатнашди.

«Асака» банки ўтказган пресс-тур тонг саҳарда Тошкент халқаро аэропортидан бошланди. Иштирокчилар самолётда Самарқандга етиб келишди. Кўҳна шаҳарда уларга самарқандлик ОАВ вакиллари ҳам қўшилишди. Пресс-тур иштирокчилари учун илк манзил гилам ишлаб чиқариш бўйича мамлакатда етакчи ҳисобланган SAG (Sam Antep Gilam) корхонаси бўлди. Йилига 14 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қиладиган мамлакатдаги йирик корхоналардан бўлган SAG айнан «Асака» банкининг мижози ҳисобланади. Минг нафардан кўпроқ ўзбекистонликларни иш билан таъминлаган SAGнинг йиллик маҳсулот ҳажми 240 миллиард сўмни ташкил қилади. 2000 йилдан буён фаолият юритаётган ва бугун «Асака» банкининг ишончли мижозларидан бирига айланган SAG гиламлари Германия, Франция, Швейцария, Италия, Бельгия, Нидерландия каби ривожланган давлатларда сотилмоқда.

SAG қошидаги яна бир корхона «Tuft and Grass» ҳам «Асака» банки билан ҳамкорликни йўлга қўйган. «Tuft and Grass» «Асака» банкининг 1,9 миллион евро миқдоридаги маблағлари эвазига фаолиятини ривожлантирган. 2017 йилда фаолиятини бошлаган бу корхона 15 турдан ортиқ сунъий чим ва ковролин ишлаб чиқаради. Корхона маҳсулотлари ички бозорда сотиш билан бирга Англия, Бельгия, Гвейцария, Германия, Туркия каби ривожланган мамлакатларга экспорт қилинади. 335 нафар ишчи меҳнат қиладиган «Tuft and Grass» йилига 26 миллиард сўмлик маҳсуот ишлаб чиқаради.

Самарқанддаги яна бир машҳур корхона «Samarkand Euro Asia Textile» МЧЖ ҳам «Асака» банкининг ишончли ҳамкорларидан бири. Бу корхона «Асака» банкининг 39,7 миллиард сўмлик маблағлари эвазига бизнесини йўлга қўйган.

Самарқанддаги «Тонг» МЧЖ ҳақида ҳам шаҳарликлар яхши билишади. Айниқса силлиқ муқовали нашрларни сифатли чоп этиши билан танилган «Тонг» МЧЖ «Асака» банкининг узоқ йиллик мижози бўлиб банкнинг 1 миллион 824 минг евро маблағи эвазига фаолиятини ривожлантирган. Бу корхонанинг маҳсулотлари Россия, Қозоғистон ва Тожикистонга экспорт қилинади.

«Асака» банки томонидан бундай пресс-турларни республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.

«Асака» банк – Сизнинг бизнес фаолиятингиздаги ишончли ҳамкорингиз!

Call-марказ: 1152

Веб-сайт: www.asakabank.uz

Telegram: t.me/bank_asaka

Facebook: fb.com/bankasaka

Instagram: @asaka_bank

Реклама ҳуқуқи асосида

 

Мавзуга оид