Ўзбекистон | 13:00 / 03.02.2020
33604
1 дақиқада ўқилади

Бу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 20 даражагача кўтарилади

Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ туманларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво оқими киришни бошлади. Кечаси Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, эрталаб Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиб ўтди. 

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, кун давомида ёғингарчилик зонаси аста-секин бутун республика ҳудудига тарқалади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республикада айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати ўтган дам олиш кунларига нисбатан 7-10 даражага пасайиб, 5-8 даража илиқни ташкил қилади, бу февраль ойининг боши учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-4 даражага пастдир.

4 февраль кечаси ва эрталаб Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучсиз ёғингарчилик бўлади, республиканинг қолган жойларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб, ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Эртага кундузи ҳаво 9-12 даражагача илийди.

Кейинчалик хорижий жанубдан жуда илиқ ва қуруқ ҳавонинг чиқиши кучаяди. Ҳарорат фони яна кўтарилади ва ҳафтанинг охирига бориб 17-20 даражага этади. Бундай ҳарорат меъёрдан 8-10 даражага юқори бўлиб, февраль боши учун хос эмас.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид