11:36 / 06.02.2020
0
4727

Безос Amazon’нинг 1,74 млрд долларлик акцияларини сотди

Amazon асосчиси Жефф Безос 31 январь ва 3 февралда компаниянинг ўзига тегишли 1,74 млрд долларлик акцияларини сотди.

Фото: Pablo Martinez Monsivais / AP

Бу ҳақда Forbes нашри хабар берди. Солиқлар тўлангандан кейин миллиардернинг ушбу амалиётдан олган соф даромади 1,3 млрд долларни ташкил қилган.   

Безос акцияларини нима учун сотишга қарор қилгани сабаби номаълум. У ҳар йил миллиардлаб долларлик акцияларини сотади. Мисол учун, 2019 йил июль-августида тадбиркор 2,8 млрд долларлик акцияни сотиб юборган. Ўшанда ҳам бунга изоҳ берилмаган.

2017 йилда Безос коинот тадқиқотлари билан шуғулланувчи Blue Origin компаниясига пул тўплаётганини маълум қилганди. 

30 январда Amazon акциялари нархи компаниянинг чораклик ҳисоботи эълон қилингандан кейин жадал юқорилаган. Ўшанда Безос электрон савдолар вақтида 15 дақиқа ичида 13 млрд долларга бойиб, умумий бойлиги 129,5 млрд долларга баҳоланганди.  

Forbes маълумотларига кўра, ҳозирда тадбиркорнинг бойлиги 125,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.  

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top